Фрэнк Лэмпард: "Иккита гол ўтказиб юборганимиз менга ёқмади, лекин "Челси" ўйинида яхши жиҳатлар кўп бўлди"
24 авг 2019 21:35
Янгиликлар
Фрэнк Лэмпард: "Иккита гол ўтказиб юборганимиз менга ёқмади, лекин "Челси" ўйинида яхши жиҳатлар кўп бўлди"
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Норвич" устидан қозонилган ғалабадан (3:2) кейин ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
"Жуда оғир синовдан ўтдик. "Норвич" ҳали ўз майдонида кўп очколар тўплайди. Чунки, яхши жамоа шаклланган. Иккита ўтказиб юборилган гол менга ёқмади, лекин ўйинимизда кўплаб яхши элементлар бўлди. Шунинг учун мен бундан жуда бахтиёрман.
Тэмми Абраҳам ҳақида
Тэмми учун алоҳида хурсандман. У дубль қайд этди ва ғалаба тўпини киритди. Лекин, бугун ҳамма футболчиларни эътироф этган бўлардим. Сабаби, жамоа иссиқ кунда ўйинни назорат қилди.
Жароҳатлар ҳақида
Педро ўзини ноқулай ҳис қилди, Маунт эса тўпиқ қисмига зарба қабул қилиб олди. У тезроқ тузалиб кетиши мумкин деб умид қиламан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар