Франк Рибери: "Плей-оффда Португалия ёки Хорватия билан ўйнашни истамайман"
16 окт 2013 10:48
Янгиликлар
Франк Рибери: "Плей-оффда Португалия ёки Хорватия билан ўйнашни истамайман"
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери Финландияга қарши ўйиндаги ғалабадан (3:0) кейин фикрлари билан ўртоқлашиб, энди плей-оффга жиддий тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек у ўтиш ўйинларида Португалия ёки Хорватияга қарши тўқнаш келишни истамаётганини айтиб ўтди.
"Плей-офф ўйинлари осон бўлмайди. Ушбу ўйинларда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилишимиз керак. Рақибларга келадиган бўлсак, Португалия ёки Хорватияга қарши ўйнашни истамасдим", дея футболчи сўзларидан Goal.com иқтибос келтирмоқда.
Фикрлар