UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  0 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  5 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  9 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5

Франк Рибери: «"Олтин тўп", Месси ва Роналдо - сиёсат, бу нотўғри» Янгиликлар

Франк Рибери: «"Олтин тўп", Месси ва Роналдо - сиёсат, бу нотўғри»

«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери "Олтин тўп"ни фақат Месси ва Роналдо олиши сиёсатдан ўзгаси эмас эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мен 2013 йили жуда ранжигандим. "Олтин тўп" тақдири ҳар йили икки футболчи ўртасида кечмоқда. Билмадим, жаҳоннинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни ютиш учун яна нималар қилиш зарур экан. Бу йили шу кўриндики, Жаҳон чемпионатидаги муваффақият ҳам ёрдам беролмас экан. 2006 йили Фабио Каннаваро мундиалда зўр ўйнаб, якунда "Олтин тўп" соҳибига айланганди.
Сўнгги 2-3 йил ичида Мануэль Нойер жаҳоннинг энг кучли посбони бўлмоқда. Нойер ўтган йили "Бавария" билан чемпионликни ва Кубокда ғолибликни қўлга киритди, Жаҳон чемпионатида фантастик қатнашди ва чемпион бўлди. Бироқ бу ҳам унинг "Олтин тўп" эга чиқиши учун камлик қилди. Мен умуман тушунмаяпман. Агарда келаси сафар ҳам "Бавария" футболчиси номзодлар орасида бўлса, яхшиси тақдирлаш маросимига бормаслиги керак. У ерга бориб нима қилади, расм тушадими? Йўқ, керак эмас.

"Олтин тўп"ни Месси ва Роналдо олаверади. Бу сиёсатга айланиб улгурган.
Агарда "Олтин тўп"га номзодлар орасида Месси ва Роналдо бўлса, унда учинчи футболчи бу совринни унутавериши керак.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика