Франк Рибери: «2009 йил мен «Барселона»га ўтишим мумкин эди»

Tolibjon Qosimov
14 авг 2013
«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери бир пайтлар «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.
«Эрик Абидаль 2009 йил менга «Барселона»га ўтишим борасида гапириб берганди.

Албатта ўша пайтда мен трансфер ҳақида ўйлай бошладим. Вазият оддий эмас эди, аммо «Бавария» билан шартномам бор эди.

Биринчи бор Гвардиола билан 2009 йил баҳорида гаплашгандим, ўшанда улар бизни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишганди.

Хосеп ўйиндан сўнг келиб мени яхши ўйин билан қутлаганди. Мени ўйиндаги энг яхши футболчи бўлганимни айтганди, бу мен учун катта шараф эди», – дейди Рибери.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru