Францияда “Гризманн Мбаппе” деб исм қўйиш таъқиқланди

Aslanov Jasurbek
17 мар 2019, 00:52
Франциялик ёш оила янги туғилган фарзандига “Гризманн Мбаппе” деб исм қўймоқчи эди. Бироқ, мамлакат суди буни таъқиқлади.

Гап шундаки, Франция ҳукумати ушбу исмнинг боланинг келажагига салбий таъсир қилади дея ҳисоблаган ва чақалоқнинг ота-онасига бошқа исм қўйишни маслаҳат берган.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳамда ПСЖ аъзоси Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси билан ЖЧ-2018да ғолиб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien