Франция. "Лион" 2-турда рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди

17 авг 2019, 07:00
"Лион" жамоаси ўз майдонида "Анжер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Ауар ҳисобни очган бўлса, орадан 25 дақиқа ўтиб Дембеле фарқни оширди. Биринчи бўлимнинг сўнгида ва иккинчи бўлим бошида Мемфис Депай дублни расмийлаштирди ва ҳисоб 4:0 кўринишига келди. Шу пайтда мезбонлар тиним билишмади. 65 ва 72-дақиқаларда мухлислар яна иккита гол кўришга муяссар бўлишди. Шу тариқа, "Лион" клуби биринчи турда "Монако"ни сафарда 3:0, ўз майдонида "Анжер"ни 6:0 ҳисобларида мағлуб этиб, Лига 1 да яққол пешқадамга айланиб олишди. Бугун Франция чемпионатининг яна 6 та учрашуви ўтказилади. Эртага "Ренн" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ушбу турни якунлаб бериши режалаштирилган.


Франция чемпионати

2-тур

Лион – Анжер 6:0 (3:0, 3:0)

16 август, 23:45, «Групама Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 11 Ауар, 2:0 – 36 Дембеле, 3:0 – 42 Депай, 4:0 – 48 Депай, 5:0 – 65 Дембеле, 6:0 – 72 Жан Лукас.

Лион – Антони Лопеш, Дюбуа (Тете, 70), Андерсен, Денайер, Коне, Тиаго Мендес (Жан Лукас, 69), Тузар, Ауар, Траоре, Дембеле (Терье, 66), Депай.

Анжер – Бютель, Манко, Павлович, Тома, Аит-Нури, Сантамария, Капель, Пажо (Нинга, 54), Мангани, Перейра Лаже (Баокен, 69), Алиуи (Канга, 69).

Огоҳлантиришлар: Траоре (61), Капель (70), Баокен (90).


Лига 1 турнир жадвали билан танишинг

Тўпурарлар: Мусса Дембеле, Мемфис Депай ("Лион") - 3 та гол, Виктор Осимхен ("Лилль") - 2 та гол.

  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›