UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

"Фрайбург" Хёфлер билан шартномани узайтирди Янгиликлар

"Фрайбург" Хёфлер билан шартномани узайтирди

"Фрайбург" Николас Хёфлер билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди.
Хёфлернинг шартномаси шу йил охирида якунланар эди. Аммо жамоа раҳбарияти ажоиб ўйин кўрсатаётган футболчини таркибда олиб қолишни маъқул кўрди ва унга янги шартнома таклиф қилинди.

Николас Хёфлер мавсумни ажоиб тарзда ўтказмоқда. У бундеслига доирасидаги ўн бир учрашувда майдоннга чиқди ва икки бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

- Хёфлер сўнгги икки йилда ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида катта ўсишга эришди, Мана энди унинг жамоамизга жуда фойдаси тегмоқда. Шу боис шартноманинг узайтирилганидан жуда ҳам хурсандмиз, - дея фикр билдирди жамоа спорт директори Йўхен Зайер.

Айтиб ўтиш лозимки, Хёфлер "Фрайбург"га 2005 йилда келиб қўшилганди. У бир неча йил давомида "Фрайбург"нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп сурди. 2011 йилда эса иккинчи бундеслигада фаолият кўрсатадиган Эрцгебиргер Ауе жамосига ижарага берилди ва у ерда икки мавсумни ўтказди. Хёфлер Эрцгебиргер Ауе сафида анча ўсишга эришганини таъкидлаш лозим. Бу жамоа таркибида икки мавсум давомида 40 та учрашувда иштирок этган Николас Хёфлер Эрцгебиргер Ауе нинг етакчиларидан бирига айланганди. Шу сабабдан ҳам "Фрайбург" мавсум бошида уни жамоага қайтариб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика