UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Фозил Мусаев Япониядаги коронавирус ва карантин ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Фозил Мусаев Япониядаги коронавирус ва карантин ҳақида нималар деди?

Ўзбекистонлик тажрибали футболчи, “Насаф” таркибида ОФК кубогини ютган, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалчиси Фозил Мусаев ҳозирда “Жубило Ивата” клубида ҳаракат қилмоқда.

Ярим ҳимоячи айни вақтда Япониядаги вазият ҳақида фикр билдирди.

“Бу ердаги вазият ҳам жиддий. Чемпионат ўйинлар қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот беришмади. Менимча, учрашувларга июнь ойидан воҳли старт берилмаса керак. Агарда, вазият ижобий томонга ўзгарадиган бўлса ички чемпионат юқори ва қуйи лига баҳслари июндан бошланиши эҳтимоли мавжуд. Жамоамиз билан ҳар куни машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Асосан жисмоний жиҳатдан тренажорда ва тўп билан машқларни бажаряпмиз. 

Ўтган йили J1 лигадан J2 лигага тушиб кетдик. Мақсадимиз элитага қайтиш ва кучли жамоалар билан аввалгидек курашни давом эттириш. Ўйлайманки, биз бу ишни уддасидан чиқа оламиз. Жамоада футболчиларнинг кучи ва салоҳияти етади. 

Ҳозирда асосийси коронавирусни олдини олиш. Айрим клублар ҳатто машғулот ўтамаяпти. Чунки, улар истиқомат қиладиган шаҳарда ҳолат бизникига қараганда озгина оғирроқ. Жамоадан кетиш ҳақида ўйламадим. Боиси шартномам бор эди. Юртимиздаги футбол ишқибозларига мустаҳкам соғлик ва саломатлик тилаб қоламан”, - дейди Мусаев.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика