Фозил Мусаев тўлиқ ўйнаб сариқ карточка олди, жамоаси мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
25 янв 2014, 12:50
Кеча Қатар юлдузлар лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепаётган "Ал Муъайзир" клуби сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўйнади. Учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳсда тўлиқ ўйнаган Мусаев 66-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилган. "Ал Муъайзир" 16та ўйиндан 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 28 январь куни ўз уйида "Ал Вакра" жамоасига қарши ўтказади.


"Ал Аҳли" - "Ал Муъайзир" 3:0
Голлар
: М.Абдулла 5, Д.Калуйитука 31, 83.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›