

"Ўйин қийин бўлишини билардик. Умуман олганда баҳс тенг курашлар остида кечди. Битта хато ва битта гол... Ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман.
"Локомотив"ни табриклайман. Жамоа ушбу мавсум стабил ўйин намойиш этди. Осиё чемпионлар лигасида яхши иштирок этди. Ўзбекистон чемпионатида, мана энди Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқишди", - дейди футболчи.



