UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  0 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  4 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (30-21 ўринлар) Янгиликлар

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (30-21 ўринлар)

Жаҳон ва Осиё футболини мунтазам ёритиб борувчи сайтлардан бири Fourfourtwo.com 2017/18 йилги мавсум бўйича Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси номини маълум қилди.

Кеча сайтимиз орқали 50-31 ўринларда кимлар борлигини икки қисмга бўлган ҳолда бергандик. Бугун навбатдаги ўнталикдан беришни бошлаймиз. Қуйида 30-21 ўринлар кимларга насиб этганини келтирамиз. 

№30. Майа Йошида (Япония)
Клуби: 
"Саутгемтон" (Англия)
Амплуаси: Ҳимоячи
Ёши: 29
Футболчига таъриф: Йошида "Саутгемптон"да бирданига ўз ўйинини топиб кета олмаган. У дастлаб Ван Дийкнинг "сояси"да қолади. Кейинчалик эса ўзини кўрсатиб мавсумнинг 22 ўйинидан 21тасида майдонга тушиб, барчасида 90 дақиқа ҳаракат қилади. Япониялик ҳимоячи ўтган мавсум Лига Кубоги финалида МЮга қарши ҳам тўп тепган. 


№29. Акрам Афиф (Қатар)
Клуби: 
"Ал Садд" (Қатар)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 21
Футболчига таъриф: 21 ёшда бўлишига қарамай, Акрам Афиф тезда ўзини кўрсата олди. У Испания ва Бельгияда ҳам ўзини синаб кўрди, бироқ омади келмагач Қатарга қайтди. У тўп билан ҳам жуда тез югуради. Қолаверса, Қатар терма жамоасининг бугунги кунда энг яхши футболчиларидан бири. 


№28. Наваф Ал Обид (С.Арабистони)
Клуби: 
"Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 28
Футболчига таъриф: Саудия ЖЧ-2018да Россия билан бўладиган очилиш ўйинида Наваф Ал Обидга суяниши кутилмоқда. Бу футболчи кўп гол урмайди, лекин ҳужумларни бошлаб беришда жуда зукко. ЖЧ саралаш босқичида унинг киритган учта голи саудияликларга мундиалга чиқишида катта ёрдам берди. 


№27. Ли Жаэ Сунг (Ж.Корея)
Клуби: "Чонбук Моторс" (Ж.Корея)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши:25
Футболчига таъриф: Бу футболчини Корея футболининг бриллиант ўйинчиларидан бири дейишмоқда. 25 ёшли ярим ҳимочи кетма-кет уч йилдирки Жанубий Корея чемпионатининг йил якунларига кўра тузиб чиқилган рамзий терма жамоасидан ўрин олмоқда. 


№26. Кенго Накамура (Япония)
Клуби: "Кавасаки Фронтале" (Япония)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 37
Футболчига таъриф: Кенго 37 ёшда бўлишига қарамай, ҳамон бир текис ўйин намойиш этиб келмоқда. У "Кавасаки"да бекорга 10-рақамда тўп сураётгани йўқ. Майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради, жамоасининг ўткир ҳужумлари асосан у орқали бошланади. У ўтган мавсум бешта гол урди ва 12та голга ҳаммуаллифлик қилди. 


№25. Али Мабхут (БАА)
Клуби: "Ал Жазира" (БАА)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 27
Футболчига таъриф: Мабхут ўзининг хулқи сабаб кўп бора муаммоларга дуч келган, шунга қарамай уни кучли ҳужумчи дея оламиз. У 12та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди. Қолаверса, 2015 йилги Осиё Кубоги тўпурари эканини унутмайлик. 


№24. Йу Кобайаши (Япония)
Клуби: "Кавасаки Фронтале" (Япония)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 30
Футболчига таъриф: Бир жамоа сафида узоқ йиллардан бери ўйнаб келаётган кам сонли футболчилардан бири. Кобайаши 10 йилдирки фақат "Кавасаки"да тўп тепяпти. У терма жамоа сафида илк бор тўрт йил аввал майдонга тушган. 30 ёшли ҳужумчи Япония чемпионатида охирги мавсум 23та гол урди. 


№23. Кавеҳ Ризойи (Эрон)
Клуби: "Шарлеруа" (Бельгия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 26
Футболчига таъриф: Бельгия клуби сафида 12та гол урган Кавеҳ Ризойи Европага йўл олишдан олдин "Истиқлдол"да ўйнаган. Ҳозирда "Шарлеруа" унинг шартномасини узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Амалдаги шартнома шу йилнинг охирида тугайди. 


№22. Карим Ансарифад (Эрон)
Клуби: "Олимпиакос" (Греция)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 28
Футболчига таъриф: 2017 йилнинг январида "Паниониос"дан "Олимпиакос"га кўчиб ўтган Ансарифад дастлабки мавсумидаёқ чемпионликка эришди. Бу клубга Бесник Ҳаси бош мураббий этиб тайинлангач, эронлик ҳужумчи мунтазам асосий таркибда майдонга туша бошлади. У 21 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди. 


№21. Шинжи Оказаки (Япония)
Клуби: "Лестер" (Англия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 32
Футболчига таъриф: Оказаки Англиянинг буюк клубида ўйнаётгани йўқ, бироқ "Лестер" учун ўта омадли харид саналади. "Лестер" Англия чемпиони бўлган мавсум у фақатгина иккита беллашувда иштирок эта олмади холос. Оказаки ЖЧга борадими? Бу ҳақда гапириш қийин, чунки биринчидан унинг ёши 32да. Иккинчидан, терма жамоанинг охирги иккита йиғинига чақирилмади. У 50та гол билан терма жамоа тўпурарлари орасида учинчи ўринда бормоқда.


Давомини кутинг...

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика