UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  2 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  7 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  11 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

ФОТОМАҚОЛА. Биз уларга ишонамиз Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. Биз уларга ишонамиз

Бугун Ўзбекистон ҳамда Хитой миллий терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи, тўртинчи тури доирасида ўзаро беллашадилар.

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2015 йилнинг 14 январида "Осиё кубоги-2015" доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда жамоалар гуруҳ беллашувларининг иккинчи турида ўзаро кураш олиб боришган ва унда 2:1 ҳисобида хитойликларнинг қўллари баланд келган эди. Қуйида ана шу ўйинни суратлар ёрдамида ёдга оламиз.

Осиё кубоги-2015
2-тур
, 14.01.2015
Хитой - Ўзбекистон 2:1
Брисбен. "Брисбен" стадиони

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)
Голлар: Ву Кси 54, Сун Ке 68 - Одил Аҳмедов 22

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжев, 46), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (4.Сардор Рашидов, 61), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 17.Санжар Турсунов (15.Жасур Ҳасанов, 71), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жамшид Искандеров, 13.Лутфулла Тўрев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев.

Хитой: 23.Ванг Далеи, 2.Рен Ханг, 3.Меи Фанг, 4.Жианг Зипенг, 5.Занг Линпенг, 7.Ву Леи, 10.Женг Жи, 15.Ву Кси, 17.Занг Ченгдонг (19.Лиу Бин Бин, 81), 18.Гао Лин (16.Сун Ке, 66), 21.Ю Хаи (11.Хао Жунмин, 46).
Захирадагилар: 1.Зенг Ченг, 6.Ли Анг, 8.Каи Хуиканг, 9. Янг Ксю, 12.Ян Жунлинг, 13.Лиу Жиане, 14.Жи Ксианг, 20.Ю Ханчао, 22.Лио Лишенг.

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 18, Рен Ханг 35

Ўша учрашувда ҳисобни очган Одил Аҳмедов.

Ўзбекистон терма жамоасини Осиё кубоги-2015га Миржалол Қосимов олиб борган эди.

Хитойни эса франциялик Алан Перрин бошқарган, ҳозир ҳар икки жамоада ҳам мураббий ўзгарган. 

Ўзбекистон терма жамоасида нафақат мураббий, балки сардор ҳам ўзгарган. Бугунги кунда Сервер Жепаров эмас, Одил Аҳмедов сардорлик боғичи билан майдонга тушмоқда. 

Ўтган йилги ўйинни асосий таркибда бошлаганлардан Шавкат Муллажонов, Темур Кападзе, Акмал Шораҳмедов ва Санжар Турсуновлар ҳозир терма жамоага чақирилишмаган бўлса, Игнатий Нестеровнинг асосий таркибдаги ўрнини Александр Лобановга эгаллаган. 

Тўп учун курашда Виталий Денисов Занг Ченгдонгга қарши. 

Бу вазиятда эса Одил Аҳмедов тўпни Жианг Зипенгдан олиб қўйишга уринмоқда. 

Азиз Ҳайдаров ва ўша ўйинда мувозанатни тиклаган Ву Кси.

Жианг Зипенг ва Одил Аҳмедовдан навбатдаги "дуэль".

Осиё кубоги-2015да порлаган Сардор Рашидов Жепаровнинг ўрнига майдонга тушмоқда.

Игор Сергеев 2015 йил Брисбендаги ўйинни голсиз тарк этган эди, умид қиламизки у бугун майдондан голсиз чиқиб кетмайди.

Балки, ҳозир ўнг қанот ҳимоямизга Акмал Шораҳмедов керакдир...

Терма жамоамизни Австралияда ҳам қўллаб турган мухлислар бугун ғалабадан мамнун ҳолда уйларига қайтишсин.

Бугун йигитларимиз майдонни бошлари тик ҳолда чиқиб кетишларига ишонамиз!


Толибжон Қосимов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика