UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қувайт - Ўзбекистон 1:2 (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қувайт - Ўзбекистон 1:2 (тўлиқ шарҳ)

Ўзбекистон терма жамоаси бронзани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик, қуйида ана шу ўйиннинг тўлиқ шарҳи ва фотогалереясини томоша қилишингиз мумкин.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг бронза медаллари соҳибига айланди. 10 май куни Осиё чемпионатининг 3-ўрини учун кечган баҳcда, Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтган футзал бўйича XIII Осиё чемпионатига бугун якун ясалди. Мусобақанинг бронза медаллари учун учрашувда Қувайт ва Ўзбекистон терма жамоалари кураш олиб боришди.

Ниҳоятда қизиқарли тарзда ўтган тўқнашув, Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги остида бошланди. Биринчи дақиқалардан бошлаб, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга эришишди. Натижада ўйин бошида Дилшод Рахматов ва Фарҳод Абдумавлоновларда ҳисобни очиш учун яхши имкониятлар бўлди, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиларига оҳирги сонияларда аниқлик етишмади.

Тезкор гол ура олмаган Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари омадсиз ҳужумлардан сўнг руҳиятни тушурмай, рақибга кучли прессингни қўллай бошлашди. Бундай ўйинни кутмаган Қувайт ҳимоячиларидан бири учрашувнинг 11-дақиқасида тўпни Дилшод Рахматовга олдириб қўйди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолган Рахматов бу сафар ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
 
Рахматовнинг голидан сўнг, Қувайт терма жамоаси ҳужумга зўр берди. Ўз навбатида, Ўзбекистон қарши ҳужум тактикасини қўллай бошлади. Деярли бутун биринчи бўлим давомида ҳимояда яхши ўйин кўрсата олган Ўзбекистонлик футзалчилар, учрашувнинг 17-дақиқасида рақибни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолганликлари учун учрашув ҳаками Скот Китсон томонидан пенальти билан жазоланишди. Пенальти белгиланиши биланок, Баҳодир Аҳмедов заҳирадан Рустам Умаров ўрнига Клим Тюгаевни дарвозани қўриқлаш учун майдонга туширди. Аҳмедовнинг ушбу тактикаси ўзини тўлалигича оқлади. Пенальтини қайтариш учун майдонга тушган Тюгаев ўз ишини аъло даражада бажарди ва 6 метрлик зарбани қайтарди. Тюгаевдан қайтган тўпни Қувайтликлар яна бир бор дарвозага йўллаб қўймоқчи бўлишди, аммо бу сафар ҳам Тюгаевнинг реакцияси панд бермади. Шундай қилиб, ушбу вазиятларда Ўзбекистон терма жамоасининг заҳира посбони томонидан кўрсатилган ажойиб ўйин, биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолишига имкон яратди.

Иккинчи бўлим биринчиси каби Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги остида бошланди, аммо ушбу устунлик анча вақт навф келтирмади. Кўплаб ҳужумлар уюштирган Аҳмедов шогирдлари Қувайт посбони Мхисен дарвозасини иккинчи бор нишонша олиш учун анча ҳаракат қилишди, аммо хар сафар тўп дарвоза тўрига бориб тушмади.

Учрашув давомида камида 3та имкониятдан фойдалана олмаган Фарҳод Абдумавлонов, оҳир оқибат ўз ниятига эришди. 34-дақиқада бурчакдан тўп ўйинга кирилаётган пайтда, Абдумавлонов рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ харакат қилиб, тўпни тўхтатиб ўтирмай, Мхисен дарвозасининг тепа яқин бурчагига йўллаб қўйди ва ҳисобни 2:0га етказди.

Иккинчи голдан сўнг бироз ҳотиржамликка берилган Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари, орадан бир дақиқа ўтиб Қувайт томонидан жазоланишди. Ҳамад Ал-Ашади Қувайтликларга умид келтирувчи гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари хатога йўл қўйишмади ва ўйинни ишончли тарзда ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Шу тариқа, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тариҳида учинчи бор Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.
 
Осиё чемпионати 2014
3-ўрин учун баҳс

Қувайт – Ўзбекистон 1:2

Голлар: Ҳамад Ал-Ашади (35) – Дилшод Рахматов (11), Фарҳод Абдумавлонов (34)
Огоҳлантиришлар: Абдулраҳмон (34) – Қувайт.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика