Эсингизда бўлса, бир ҳафта муқаддам бу икки жамоа ўзаро илк маротаба назорат ўйинида учрашишган ва унда Александр Мочинов шогирдлари 4:2 ҳисобида зафар қучишган эди. Юртимизда йиғин доирасида бир неча назорат учрашувларида иштирок этаётган жамбулликларнинг ўйиндан-ўйинга шаклланиб бораётганини ёшларимизга қарши кечган иккинчи баҳс кўрсатиб берди. Бутун ўйин давомида ҳар иккала жамоа аъзолари бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Лекин ўйин тақдирини Аҳрор Умаржонов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “ТАРАЗ” (ёшлар) 1:0 (1:0)
Гол: Аҳрор Умаржонов 24 пенальти
"Бунёдкор": Шохрухжон Эшбўтаев, Камронбей Кападзе, Саиджон Топилов, Ҳасан Асқаров, Азизбек Мамазоитов, Зокиржон Нурматов, Достонбек Ҳамдамов, Аҳрор Умаржонов, Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Фаррух Саъдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Собирхўжаев, Қобилжон Обидов, Санжар Рихсибоев, Эргаш Исмоилов, Шахриёр Имомхўжаев
Учрашув фотогалереяси билан қуйидаги линк орқали томоша қилиш мумкин.