Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!
01 июл 14:44
Янгиликлар
Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!
"Челси" ва "Ливерпуль" "Лион" ярим ҳимоячиси Малик Фофананинг трансферига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Goal.com.
Манбага кўра, 20 ёшли бельгиялик футболчи учун ҳар икки клуб ҳам аллақачон таклиф билан чиққан. "Лион" Лига 2'га тушиб кетганидан сўнг молиявий кўрсаткичларини барқарорлаштириш учун футболчиларни сотиши кутилмоқда. Аввалроқ "Рома" Фофана билан қизиқаётган эди.
Фофана 2024/25 йилги мавсум "Лион" сафида 41 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг битими 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 30 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар