Флорентино Перес: "Суперлига ҳали ҳам "тирик". Ҳозирги УEФА монополия эканлигини тушунамиз"
16 июн 2022 22:24
Янгиликлар
Флорентино Перес: "Суперлига ҳали ҳам "тирик". Ҳозирги УEФА монополия эканлигини тушунамиз"
"Албатта, Суперлига ҳали ҳам "тирик". Ҳозир Люксембург судида иш бор, тез орада суд мажлиси бўлади. Унинг натижаларига кўра, биз кўтарган масалалар юзасидан қарор қабул қилинади. Биз Европа ҳамжамиятида ўз орамизда мусобақалар ташкил этишга ҳақлимиз деб ҳисоблаймиз. Ҳозирги УEФА монополия эканлигини тушунамиз", – деди Перес.
Аввалроқ, "La Gazetta dello Sport" нашри "Ювентус" президенти Андреа Аньелли Европа Суперлигасининг янги лойиҳасини тақдим этишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди. "Барселона" ва "Реал Мадрид" қизиқиш билдираётган клублар бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг баҳорида Европанинг 12 клуби Суперлига ташкил этилганини эълон қилган эди. Бироқ кейинчалик мухлислар босими остида тўққизта клуб лойиҳада иштирок этишдан бош тортганди.
Фикрлар