UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  40 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  3 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  66 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим” Янгиликлар

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 32-турида “Боруссия” М (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа эришаётган натижалар ҳайратланарли. Ўтган йили муваффақиятли мавсумдан кейин биз деярли ҳордиқ чиқармадик, деярли ҳар уч кунда майдонга тушганимизга қарамай бу мавсумни ҳам яхши ўтказа олдик. Миллий биринчиликда ғолиб чиқишни уддасидан чиқдик – бу энг ҳалол соврин.

“Боруссия”га қарши баҳсга тайёр эдик. Жамоанинг ҳақиқий характери шундай. Футболчилар ҳақиқий тўп усталари эканлигини намойиш этишди. Жамоам олқишга лойиқ.

Жамоада ҳаммаси  ғолиблик учун ташкил этилган. Мен доим “Бавария”га мухлис бўлиб келганман. Болалигимдан Герд Мюллер, Пауль Брайтнер, Карл-Хайнц Румменигге менинг кумирим эди.

Бу ерда иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу йиллар мен учун қадрли ва бир умрга эсда қоларли бўлди”, деди Флик.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика