UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  5 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  4 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди" Янгиликлар

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Месут Ўзилнинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.

Кеча, 22 март куни германиялик ярим ҳимоячи профессионал футболдаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

"Месут Ўзил терма жамоадаги ажойиб ўйинчилардан бири бўлган. Ўзининг энг муваффақиятли даврида у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эди. У ўн йил давомида миллий терма жамоанинг ажралмас қисми бўлди, 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлди ва бунда у катта ҳисса қўшди. У билан ишлаш менга жуда ёқарди, унда ўзига хос маҳорат мавжуд эди, техникаси ва ўйинни ўқий олиш қобилияти қойил қолдирарди. Терма жамоадаги барчамиз унга ва унинг оиласига фаолиятидан кейинги даврда энг яхши тилакларимизни тилаймиз", – деди Флик.

34 ёшли Ўзил Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, "Вердер" билан Германия Кубоги соҳибига айланган. Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. "Арсенал" таркибида эса уч марта Англия Кубоги ва бир бор Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика