UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  0 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  2 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  22 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  9 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   14 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  10 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0

Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин" Янгиликлар

Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"

Бугун тонгда "Барселона" ҳамда "Милан" жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса миланликлар 4:3 ҳисобида устун келишди. Ана шу беллашувдан кейин каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик фикрларини билдириб ўтди.

"Қачонки биз ҳаммамиз кучли прессинг қилсак, бу бизга керак бўлган нарса. Баъзида жасоратлироқ бўлишимиз зарур, чунки бу керак.

Танаффусдан кейин қўшдик, айрим хатоларимизни тўғриладик. Биз ажойиб тарзда прессинг қилдик, бутун жамоа бир бўлиб ишлади ва бу айни биз хоҳлаётган нарса. 2-бўлимда бизда бир нечта голли вазиятлар бўлди ва биз рақибга муаммолар туғдирдик.

Жамоам ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам биргаликдаги жамоавий ҳаракатлардан завқ олишини хоҳлайман. ЛаЛига доирасидаги илк ўйинимизга 10 кун қолди, биз тўғри йўлдамиз, лекин ҳали яна анча қўшишимиз мумкин", - деди "Барселона" устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика