Флик: "Бавария" "Лион"ни ютиши керак, бизни боғдаги сайр кутмаётганини тушуниб турибмиз"

Alisher
19 авг 2020, 11:28
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси ярим финал доирасидаги "Лион"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз "Лион"нинг нималарга қодир эканлигини биламиз. Улар яхши ҳимояланишади, тўп чизиғи бўйлаб кўплаб ўйинчилар билан ихчам ҳаракат қилишади. Улар кўп ҳаракат қилишади, аммо жуда сифатли ҳужум мавжуд. Шундай экан майдонда тўғри ҳаракатланиш муҳимдир.

Биз финалга чиқишни хоҳлаймиз. Бу мақсадимиз, шу сабаб "Лион"ни мағлуб этишимиз керак, шунингдек бизни боғдаги сайр кутмаётганини ҳам тушуниб турибмиз. Улар мусобақа бошланиш пайтида фаворит деб ҳисобланган "Манчестер Сити" ва "Ювентус" жамоаларини турнирдан чиқариб юборишди.

Руди Гарсия ва унинг жамоаси тактик жиҳатдан жуда ҳам яхши тайёргарликка эга - ҳужумда ҳам, мудофаада ҳам. Улар доим сергак ҳолда ўйнашади ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Айтишим мумкинки, бизда аниқ ечимлар бор ва уларни эртанги ўйинда қўллай олишимизга умид қиламиз.

Уларда ҳам юқори мақсадлар бор, аммо ҳаммамиз олдинда 0:0дан бошланадиган битта ўйин кутиб турганини биламиз. Биз "Барселона"га қарши ўйинда бўлгани каби интенсив тарзда ҳаракат қилишимиз керак. Тезликни юқори даражада ушлаб туришимиз керак. Менинг жамоам буни уддалай олишига аминман", - дейди Флик.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›