UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  0 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  6 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  10 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди” Янгиликлар

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди”

“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик жамоасининг Бундеслига 27-тури доирасида “Айнтрахт” устидан (5:2) қозонилган ғалабасига изоҳ берди.

“Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жудаям мамнунман. Майдонда тўлиқ устунлик қилдик. Айниқса, марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган Давид Алабанинг ҳаракатлари менга жудаям ёқди. У бу чизиқда юксак савияда ўйин кўрсата олди. Шунингдек, Томас Мюллерни ҳам ажратиб кўрсатган бўлардим. У бўш зоналардан самарали фойдалана олди ва бир нечта голларнинг урилишида ўз ҳиссасини қўшди. Биринчи бўлим биз қандай хоҳлаган бўлсак шу тарзда кечди.

Иккинчи бўлимда тезлик билан учинчи голни урдик ва ҳисоб йириклашди. Футболчилар муддатидан олдин ўйин масаласини ҳал қилдик, деб ўйлашди. Концентрацияни йўқотдик. Тўпсиз у қадар яхши ҳаракат қила олмадик. “Айнтрахт” стандарт вазиятларда хавфли эканлигини билардик. Аммо ўша вазиятларда уларга қаршилик қилишда бироз оқсадик. Хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз лозим. Сешанба куни бўладиган баҳсда чиройли ўйин кутамиз. Бундеслигада жамоалар савияси юқори, барча жамоалар мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олади”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий сайти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика