Флетчер мавсум стартини ўтказиб юборади

22 июл 2013, 11:40
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Даррен Флетчер ичаклардаги микроб тушгани боисидан ўтказилган операция сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборади.
Шотландиялик ярим ҳимоячи ушбу касаллик туфайли сўннги икки мавсум давомида фақатгина 9 учрашувда "Манчестер Юнайтед" таркибида ҳаракат қила олди ҳолос. У операциягача бир қанча муддат даволаниши лозим эди. Яқинда эса у операцияни бошдан кечирди. У энди тикланиб олиши учун вақт керак бўлади. Шу сабабли Даррен янги мавсумнинг илк ўйинларида иштирок эта олмайди. 

BBC радиоси муҳбири унда "Бу қанчага чўзилиши мумкин?" дея сўраганида Флетчер: "Умид қиламанки, унча кўпга эмас. Фақатгина мавсум стартини ўтказиб юборсам керак", дея жавоб берди.

Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›