Фламарион нима сабабдан Грузиядаги сингари кўп гол уролмаётганини изоҳлади
14 апр 13:41
Янгиликлар
Фламарион нима сабабдан Грузиядаги сингари кўп гол уролмаётганини изоҳлади
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Фламарион ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни бошидан охиригача режалаштирдик, бироқ баъзи вазитларда омадимиз келмади, интилишда давом этамиз, Суперлига энди бошланди.
Ҳа, Грузия чемпионатида мен тўпурар эдим, аммо мен у ерда кўпроқ ҳужумчи сифатида ҳаракат қилардим. Бу ерда эса позициям ва вазифам фарқ қилади, лекин мен учун ҳозирда энг муҳими жамоага кўпроқ фойда келтириш ва ғалаба қозонишига ёрдамлашиш", деди 28 ёшли футболчи.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар