UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  10 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  0 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  3 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  8 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2

ФК «Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида Янгиликлар

ФК «Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Жамоанинг матбуот хизматида 6 нафар киши фаолият олиб боради. Улар орасида Имомхўжаевлар сулоасининг Ахбор акадан кейин турувчи Аброр ака. Бир неча йиллардан бери ТВда ишлаб келаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Баҳодир Мирзаев.

Келинг аввал «Бунёдкор» матбуот хизмати борасида фикр билдирсак. Юқорида ёзганимдек жамоада ўз ишининг усталари ишлашяпти- Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Баҳодир Мирзаев ва Аброр Имомхўжаев. Клубни матбуот хизмати вакилларига яратиб берган шароити Ўзбекистонда ягона. Бирон бир клуб ўз матбуот хизматига бундайин шароит яратиб бермаган. Шунинг учун бўлса керак сайтнинг бир йўла уч тили бир маромда ишлайди. Ҳозирча «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўз сайтларини уч тилда олиб борадилар. Клуб ходимлари тўлиқ клуб либоси билан таъминланганлар. Ҳаттоки учинчи операторигача. Бу клубда инсонийлик қадрланади. Бунинг учун «Бунёдкор» раҳбариятига блогимиз номидан ўз минаддорчилигимизни билдирамиз. Лекин шу ерда бир кичик ҳолатга тўхталиб ўтамиз. Тўғри ҳар ким аввало мухлис учун ишлаши керак. Аммо 2013 йил якунларига кўра матбуот хизматидан икки кишигагина олтин медаллар берилди. Биттасига эса…

Лекин бу йил клуб ўзининг биринчи хориж йиғинига матбуот хизматидан фақатгина операторни олиб кетган. Ёзувчи эса йўқ. Балки кейинги сафарда матбуот котиби ҳам бўлади. Йил бошидан бери «энг яхши матбуот хизмати» унвонини қўлга киритишни мақсад қилган клуб видео ва фотолар билан ишлашда фаоллик кўрсатяпти. Шунингдек воқеа жойидан жонли интервьюлар ҳам кўпайиб боряпти. 2013 йил якунларига кўра академия тарбияланувчилари билан ҳам суҳбатлар чиққанлигини кўрамиз.

Энди сайт фаолиятига тўхталамиз.

bunyodkor.com 10та менюдан иборат:

  КЛУБ

  ЖАМОА

  АКАДЕМИЯ

  ХАБАРЛАР

  ТУРНИРЛАР

  СТАТИСТИКА

  ИНТЕРАКТИВ

  МЕДИА

  АФСОНАЛАР

  ЧИПТАЛАР

Ҳар бир менюнинг ичида қўшимча менюлар бор. Барча менюлар ўз тематикасига монанд тўлдирилган. Хато кўрмайсиз. Ўзбекистондаги ягона сайт тарихидан то бугунги кунигача барча ўйинлар натижаси ва қайдномалари берилган. Буни қуйидаги суратда ҳам кўришингиз мумкин.


Олий лига — 2007. 30-тур "Қурувчи» (ҳозирги «Бунёдкор») - «Вобкент» учрашуви қайдномаси

Академияга ҳам катта эътибор қаратилган. «Андижон» жамоасида асосий таркиб футболчилар берилмаган бир пайтда, «Бунёдкор«ни барча тарбияланувчилари қайд этилган. МЕДИАни эса алоҳида гапирмасак бўлмайди. Фото ва видеоларга бўлган эътибор жуда юқори. Бугунги кун интернет журналистикасида ўқувчи кўпроқ томошабинга айланиб боряпти. Узундан-узун мақолалар ўрнини қисқа кадр ва фотосуратлар эгаллаяпти. Бу борада пойтахтликларни биринчи рақамли сайт деб айта оламиз. Ҳар ҳолда 2014 йил шундай бошланди.

Сайтдаги ягона ноқулайлик юқоридаги менюларни босганингизда бош саҳифага ўтиб кетиши. Бу техник хатони тўғирлаш муаммо эмас. Яна bunyodkor.com Ўзбекистон футбол клублари сайтлари ичида мобил кўринишига эга ягона сайт ҳисобланади.

Маслаҳат: Бу клуб матбуот ходимларига маслаҳат бера  олмайман. Аксинча улардан ўрганадиганларим кўп.

Сайт: fcbunyodkor.com

Матбуот котиблари: Баҳодир Мирзаев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Аброр Имомўжаев

Шунингдек: Анвар Нодиров бошчилигидаги уч нафар медиа (фото ва видео) гуруҳ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика