Филипе Луис: "Саулнинг голидан сўнг, устунликни сақлаб қолиш кераклигини тушундик"
28 апр 2016 10:31
Янгиликлар
Филипе Луис: "Саулнинг голидан сўнг, устунликни сақлаб қолиш кераклигини тушундик"
"Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис "Бавария" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Жуда хурсандмиз, аммо ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлмади. Жамоаларнинг имкониятлари 50га 50, чунки "Бавария" уйида жуда кучли. Финалга етиб бориш учун бор кучимизни ишга солишимиз шарт. Бу бизнинг орзу.
Гол урганимизда, ҳисобдаги устунликни сақлаб қолиш кераклигини тушундик. "Атлетико" чекинди, уларда имконият пайдо бўлди, аммо биз ўзимизни ҳимояда қулай ҳис қиламиз.
Сауль ажойиб формада. У яхши йигит, ёш, аммо бугун қўрқувсиз ўйнади ва "Бавария"нинг ҳар бир футболчисига қарши чиқа олди. Ҳақиқатдан ҳам гол чиройли чиқди, Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги энг чиройлиларидан бири" - дейди Луис.
Фикрлар