FIFA.UZ. Олий лигада мавсум тугашига уч тур қолди

Narzulla Saydullayev
22 окт 2014, 17:45
7 ноябрь куни Ўзбекистон олий лигасининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Сўнгги турда мамлакат чемпиони, кумуш ва бронза медаль соҳиблари аниқланади.
FIFA.UZ сайтида эса сўнгги уч турда ҳақиқий жанг бўлади. Сабаби ҳозирча яққол пешқадам жамоа йўқ.

Биринчи ўринда бораётган "fifauz2014" иккинчи ўриндаги жамоадан атига 13 очко олдинда. Шу сабабли "ЧЕЛСИ", ilhom 82, "DILSHODFF" ва бошқа жамоаларда ғолиблик учун курашиш имкони ҳамон мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионатида энг кўп очко тўплаган учта жамоани тузган иштирокчилар мос равишда олтин, кумуш ва бронза медаллар билан тақдирланишади. Сўнгги 10та турда (17дан 26-тургача) энг кўп очко тўплаган иштирокчи эса "JOMA" компанияси томонидан тақдим этиладиган формалар жамланмасига эга бўлади.

24-тур тақвими:
24 октябрь 2014   

Локомотив - Динамо

25 октябрь
Нефтчи - Бунёдкор
Сўғдиёна - Андижон
Металлург - Пахтакор
Насаф - Қизилқум
Навбаҳор - Машъал
Бухоро - Олмалиқ

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп очко тўплаган 10та жамоа:
1.fifauz2014 - 1234
2.ЧЕЛСИ - 1221
3.ilhom 82 - 1219
4.DILSHODFF - 1217
5.qashtel - 1213
6.NURAFSHON_1996 - 1211
7.Graf_MonteKristo_9 - 1206
8.FC DIPLOMAT - 1205
9.SODIK - 1203
9.MedPed United - 1203
10.UZELEX - 1195

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›