UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  18 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  12 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли Янгиликлар

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионатига юқори мақсадларни кўзлаб ташриф буюрди.
Бу жамоа 2011 йил Мексикада ўтказилган мундиалда чорак финалгача борганди. Мана кетма-кет иккинчи бор “Оқ бўрилар” чорак финалга чиқишга яқин туришибди. Бунинг учун Гондурас мағлуб этилса кифоя.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Гондурас футбол оламида жарангдор номга эга эмас. Улар ўзлари учун янги тарих ёзишга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг айтишича, Гондурас билан ўйинда анча эҳтиёт бўлиб тўп суриш лозим. Чунки бир қарашда машҳур бўлмаган жамоадан ҳар нарса кутиш мумкин.

“Гондурас – тезкор ўйинчиларга эга жуда яхши жамоа, - дейди Нуралиев. – Биз уларнинг ўйинини кўрдик ва рақиб ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, ўйин ҳеч бир томон учун осон кечмайди”.

Маълумки, бугунги учрашувни асосий футболчилардан бири Жамшид Болтабоев ўтказиб юборади. Гондурас сафида эса йўқотишлар йўқ. Болтабоев ФИФА расмий сайти вакили билан суҳбатда шундай деди: “Гондурас – яхши жамоа. Биз уларнинг БААга қарши баҳсини кўрдик. Улар кучли футбол намойиш этишади, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Албатта, бу ўйинда иштирок эта олмасликдан афсусдаман, лекин жамоадошларим менсиз ҳам ғалаба қозонишни уддалай олишади деб ўйлайман”.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди ва бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. “Биз ҳар бир ўйинда ҳимояни унутмаган ҳолда тўп суряпмиз, - дейди Дилшод Нуралиев. – Агар рақибга тўп киритиш имконини бермасак, бизда гол уриш варианти юзага келади. Ҳозирча ҳаммаси шундай давом этмоқда ва ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Хорватия билан ўйиндан сўнг йигитларни алоҳида табриклаб қўйдим, чунки улар ҳамма айтганларимни қилишди. Футболда ҳеч нарса кафолатланган эмас. Ҳаммаси бажараётган ишингга ва футболчиларга қанчалик ишонишингга боғлиқ. Шу боис ҳам биз фақат олға қараб давом этяпмиз”.
 
Хайрулло Холиқов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика