UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  0 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  0 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   0 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  9 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  8 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  3 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   84 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   3 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  43

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли Янгиликлар

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионатига юқори мақсадларни кўзлаб ташриф буюрди.
Бу жамоа 2011 йил Мексикада ўтказилган мундиалда чорак финалгача борганди. Мана кетма-кет иккинчи бор “Оқ бўрилар” чорак финалга чиқишга яқин туришибди. Бунинг учун Гондурас мағлуб этилса кифоя.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Гондурас футбол оламида жарангдор номга эга эмас. Улар ўзлари учун янги тарих ёзишга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг айтишича, Гондурас билан ўйинда анча эҳтиёт бўлиб тўп суриш лозим. Чунки бир қарашда машҳур бўлмаган жамоадан ҳар нарса кутиш мумкин.

“Гондурас – тезкор ўйинчиларга эга жуда яхши жамоа, - дейди Нуралиев. – Биз уларнинг ўйинини кўрдик ва рақиб ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, ўйин ҳеч бир томон учун осон кечмайди”.

Маълумки, бугунги учрашувни асосий футболчилардан бири Жамшид Болтабоев ўтказиб юборади. Гондурас сафида эса йўқотишлар йўқ. Болтабоев ФИФА расмий сайти вакили билан суҳбатда шундай деди: “Гондурас – яхши жамоа. Биз уларнинг БААга қарши баҳсини кўрдик. Улар кучли футбол намойиш этишади, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Албатта, бу ўйинда иштирок эта олмасликдан афсусдаман, лекин жамоадошларим менсиз ҳам ғалаба қозонишни уддалай олишади деб ўйлайман”.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди ва бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. “Биз ҳар бир ўйинда ҳимояни унутмаган ҳолда тўп суряпмиз, - дейди Дилшод Нуралиев. – Агар рақибга тўп киритиш имконини бермасак, бизда гол уриш варианти юзага келади. Ҳозирча ҳаммаси шундай давом этмоқда ва ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Хорватия билан ўйиндан сўнг йигитларни алоҳида табриклаб қўйдим, чунки улар ҳамма айтганларимни қилишди. Футболда ҳеч нарса кафолатланган эмас. Ҳаммаси бажараётган ишингга ва футболчиларга қанчалик ишонишингга боғлиқ. Шу боис ҳам биз фақат олға қараб давом этяпмиз”.
 
Хайрулло Холиқов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика