UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Рэмси: "Арсенал" футболчилар Азарни бир дақиқа ҳам тинч қўймасликлари керак"  0 13:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:07Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ"  0 12:50ФОТОМАҚОЛА. Қувонч ва алам  3 12:43"Арсенал" мухлислари жорий мавсумдаги энг яхши футболчини аниқлашди  4 12:35"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Даврон Ҳошимовдан сўнг Даврон Файзиев катта саҳнада (ВИДЕО)  14 12:25Агар Доннурумма шартномасини узайтирмаса, асосий таркибдаги ўрнидан қуруқ қолади  4 12:20СПОРТ ТВ Конфедерациялар кубогини намойиш этади  11 12:04Рўзиқул Бердиев: “Иссиқда ўйнаганимиз мағлубиятимиз учун баҳона бўлолмайди”  5 12:02Шавкат Саидов: "Насаф" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман"  0 11:51Бугун Ўзбекистон ва Россиянинг қайси жамоалари тўқнаш келишади?   10 11:41Роналду ўз хоҳиши билан 6 млн. евро тўлайди  4 11:35Футзал. Акбар Усмонов U-20 Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари  1 11:26Антонио Рюдигер: "Инсинье - мен учун энг ноқулай рақиб"  0 11:24Тожикистон ҳукумати 2017-2021 йилларда мамлакатда футболни ривожлантириш лойиҳасини кўриб чиқди  5

28 окт 11:04
Янгиликлар

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионатига юқори мақсадларни кўзлаб ташриф буюрди.
Бу жамоа 2011 йил Мексикада ўтказилган мундиалда чорак финалгача борганди. Мана кетма-кет иккинчи бор “Оқ бўрилар” чорак финалга чиқишга яқин туришибди. Бунинг учун Гондурас мағлуб этилса кифоя.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Гондурас футбол оламида жарангдор номга эга эмас. Улар ўзлари учун янги тарих ёзишга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг айтишича, Гондурас билан ўйинда анча эҳтиёт бўлиб тўп суриш лозим. Чунки бир қарашда машҳур бўлмаган жамоадан ҳар нарса кутиш мумкин.

“Гондурас – тезкор ўйинчиларга эга жуда яхши жамоа, - дейди Нуралиев. – Биз уларнинг ўйинини кўрдик ва рақиб ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, ўйин ҳеч бир томон учун осон кечмайди”.

Маълумки, бугунги учрашувни асосий футболчилардан бири Жамшид Болтабоев ўтказиб юборади. Гондурас сафида эса йўқотишлар йўқ. Болтабоев ФИФА расмий сайти вакили билан суҳбатда шундай деди: “Гондурас – яхши жамоа. Биз уларнинг БААга қарши баҳсини кўрдик. Улар кучли футбол намойиш этишади, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Албатта, бу ўйинда иштирок эта олмасликдан афсусдаман, лекин жамоадошларим менсиз ҳам ғалаба қозонишни уддалай олишади деб ўйлайман”.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди ва бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. “Биз ҳар бир ўйинда ҳимояни унутмаган ҳолда тўп суряпмиз, - дейди Дилшод Нуралиев. – Агар рақибга тўп киритиш имконини бермасак, бизда гол уриш варианти юзага келади. Ҳозирча ҳаммаси шундай давом этмоқда ва ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Хорватия билан ўйиндан сўнг йигитларни алоҳида табриклаб қўйдим, чунки улар ҳамма айтганларимни қилишди. Футболда ҳеч нарса кафолатланган эмас. Ҳаммаси бажараётган ишингга ва футболчиларга қанчалик ишонишингга боғлиқ. Шу боис ҳам биз фақат олға қараб давом этяпмиз”.
 
Хайрулло Холиқов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  106
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  91
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: