UZ

Сўнгги янгиликлар

20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  0 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  3 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  1 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  1 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  3 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  8 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  27 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  21

FIFA.COM: Ўзбекистон - Хорватия эртанги куннинг марказий ўйини Янгиликлар

FIFA.COM: Ўзбекистон - Хорватия эртанги куннинг марказий ўйини

ФИФА нинг расмий сайти ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг эртанги ўйинларидан олдин маълумот берган.
Унга кўра куннинг энг муҳим ўйини Хорватия – Ўзбекистон, кузатиш шарт бўлган ўйинчи эса Аббос Махсталиев.
 
"F" гуруҳидаги дастлабки ўйинларида ғалаба қозонган Хорватияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бир бирига қарши бўладиган баҳсда нимчорак финалини расмийлаштириш имконияти мавжуд. Иккаласини ҳам бу учрашувда биринчи баҳсга нисбатан ўзгача синов кутиб турибди, ва бу ўйинда улар мусобақада қандай иштирок этишлари аниқлашади.
 
Хорватия жисмоний жиҳатдан ва ўйинни бузиш ҳислатлари бўйича ўзларига яқин бўлган Уругвай билан беллашди. Ўзбекистоннинг равон ва тўпни тўлиқ назорат қилиш услуби эса умуман ўзгача. Аллақачон 5 та сариқ карточка олишга улгурган хорватлар интизомли бўлишларига тўғри келади. Бу ўринда тезкор ва басавлат Игорь Сергеев оғир ва вазмин Нико Даткович ва Жозо Симуновичларга муаммо туғдириши мумкин.
 
Ўзбекистон эса ўз ўрнида Хорватиянинг яққол жисмоний устунлигига қарши бирор нарса ўйлаб топиши керак бўлади. Европа вакиллари Уругвайга қарши ўйинда тезкор қанот яримҳимоячилари ёрдамида майдон марказида 5 ярим ҳимоячи услубидан уч ҳужумчи тизимига тезкор ўтишди ва бундай тезкор ўзгаришларга Ўзбекистон дош беришга қийналиши мумкин.

Кузатиш шарт бўлган футболчи
Аббосбек Махсталиев (Ўзбекистон)

Кичкина плеймейкер Янги Зеландияга қарши дўндириб ўйнади. Уни тўхтатишни иложи бўлмади. Майдонни жуда яхши кўра олишини намоён қилди ҳамда атрофидаги жамоадошларига имконият яратишга ҳаракат қилди. Ўсмирлар ўртасида Мексикада 2011 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳаммада яхши таассурот Аббос фақат жисмоний жиҳатдан кучли бўлган Уругвайга қарши унчалик ўзини кўрсата олмаганди. Уругвайга жисмоний жиҳатдан тенг бўлган Хорватияга қарши у яхшироқ харакат қила олармикан?


Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика