UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   1 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  2 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  138 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади Янгиликлар

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади

Ўзбекистон сўнгги йилларда ФИФА ҳамда ОФК миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда ўтказиш юзасидан катта қадамларни ташлади.

Бунинг натижасида мамлакатимиз ўтган давр мобайнида турли ёш тоифасидаги қитъа биринчиликларига мезбонлик қилди. Бу борада тўпланган тажриба кейинги турнирларга мезбонлик қилиш учун катта имкониятни тақдим этди. 

Хусусан, ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб белгиланди. 

"Ушбу нуфузли мусобақани юртимизда ўтказиш борасида Маҳаллий ташкилий қўмита томонидан ФИФАга мавжуд инфратузилма юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Учрашувлар ўтказиладиган мажмуалар ва машғулот залларининг ФИФА талабларига, хусусан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги ҳаракатлар бошланди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФАга Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш мўлжалланаётган қуйидаги мажмуаларни тақдим этди:

"Ҳумо Арена" (турнирнинг очилиш ва финал учрашуви мазкур ўйингоҳда ўтказилиши режалаштирилмоқда), "Юнусобод" спорт мажмуаси, "Алпомиш" муз саройи, Миллий Гимнастика саройи, Фарғонанинг "САМО" спорт мажмуаси, Самарқанд Муз саройи, Бухоро ҳамда Андижондаги ареналар. 

Бундан ташқари, жамоалар машғулот ўтказишлари учун 10 га яқин мажмуа ва спорт заллари тақдим этилди.  

Бир неча кундан сўнг ФИФА вакиллари Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни бериш мақсадида юртимизга ташриф буюришади. Маҳаллий ташкилий қўмита ҳамроҳлигида мусобақага мезбонлик қилиши кутилаётган шаҳарлар билан танишадилар. ФИФА томонидан мажмуалар, машғулот заллари, меҳмонхоналар, аэропорт, вокзал ва йўллар талабга жавоб бериши ўрганилади ҳамда якуний хулоса тақдим этилади", – дейилади ЎФА хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика