UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  0 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  20 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми? Янгиликлар

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми?

Футбол йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга футбол қоидалари ҳам такомиллашиб, янгилаб борилмоқда.

Охирги йилларда ФИФА футбол ўйини жозибасига таъсир қилувчи омилларга қарши кураш олиб бормоқда ҳамда қуйидаги ҳолатлар учун футболчиларни молиявий жаримага тортмоқда.

- Симуляция (муғомбирлик)

- Ўйин вақтини атайин чўзиш

- Ҳакамнинг қарорига сўз ёки ишоралар билан эътироз билдириш


Ўзбек футболида ҳам бундай вазиятлар кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Масалан, ғолиб бўлаётган жамоа дарвозабони тўпни ўйинга киритиш пайтида атайин вақт чўзса оддий мухлисга бу ёқадими? Ёки футболчи пенальти ишлайман деб рақиб жарима майдони ичида актёрлик ишлатиб йиқилиб тушаверса бу футболга фойда келтирадими? Ёки бўлмаса Суперлигада ишлаётган маҳаллий ҳакамлар билан ҳар бир баҳсли вазиятда тортишадиган футболчилар эртага терма жамоаларимиз сафида халқаро ўйинларда иштирок этишса ва чет эллик ҳакамлар билан шундай қилиб жамоамизни оғир аҳволга солиб қўйишса бу бизга панд бериб қўймайдими?

Шу боис ҳам футбол жамоатчилиги томонидан юқоридаги ҳолатлар учун Ўзбекистонда ҳам футболчиларни молиявий жарима солиш таклифи ўртага ташланмоқда.

Хўш, сизнингча Ўзбекистонда ҳам ФИФА қабул қилган қоидани татбиқ этиш тўғри бўладими ёки йўқ? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика