UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  8 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

ФИФА сайти: Ўзбекистон - Осиёнинг ухлаб ётган гигант жамоаси Янгиликлар

ФИФА сайти: Ўзбекистон - Осиёнинг ухлаб ётган гигант жамоаси

ФИФА расмий сайти U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ютуғидан таъсирланиб мақола чоп этди.

"Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғолиб чиқиши катта воқелик бўлди. Буни кўпчилик кутмаганди ва якунда барча ўзбекистонликларнинг иштирокидан ҳайрон қолди. Мусобақа давомида Равшан Ҳайдаров жамоаси жуда яхши ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди".

"Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг айниқса чорак финалда Японияни 4:0, ярим финалда эса Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлуб этиши кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ўз навбатида жамоанинг юқори савиясидан дарак беради. Албатта, қўлга киритилган ютуқ Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрнига таъсир қилмайди, шунга қарамай келажакда бу жамоа иқтидорларга бой дея оламиз. Ўзбекистон яқин ўн йилликни истеъдодли футболчилар билан таъминлаб қўйди".

Терма жамоага оид баъзи маълумотлар:
Биринчи расмий ўйини: Ўзбекистон - Тожикистон 2:2 (1992 йил)
Энг йирик ғалабаси: Ўзбекистон - Мўғулистон 15:0 (1998)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Сервер Жепаров (126)
Энг яхши тўпурар: Максим Шацких (34)

"Ўзбекистон терма жамоасиининг Осиё футболида тутган ўрни катта. Бу жамоа ҳар доим жаҳон чемпионатига чиқишга яқин келган , бироқ сўнгги паллада омад туфайли имкониятни бой берган. Аммо Осиёда ҳамма Ўзбекистонга жиддий рақиб сифатида қарайди. Масалан, охирги саралашда ҳам Ўзбекистоннинг мундиалга боришига бир баҳя қолганди. Агар жамоа ўз майдонида Жанубий Кореяни мағлуб этганида эди, биз ЖЧ иштирокчилари орасида Ўзбекистонни ҳам кўрган бўлардик. ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида Ўзбекистон 14 очко тўплаб ҳам жаҳон чемпионатига бора олмаганди".

"Мана шу натижалар ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг кучидан дарак беради. Ўзбекистон мартда Сенегал ва Марокаш, май ойида эса Эрон билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Ҳар учала рақиб жаҳон чемпионатига чиққанини ҳисобга олсак, бу ўйинлар Ўзбекистон учун катта фойда беради".

"Ўзбекистонда айниқса болалар футболига эътибор юқори. Масалан, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионлари Достонбек Ҳамдамов билан Акромжон Комилов 2012 йил ўтказилган U-16 Осиё чемпионатидаёқ мухлисларга танилганди. Қолаверса, бу юртнинг ёшлар ва ўсмирлар жамоалари 2011 йил Мексикада ўтказилган, шунингдек турли йилларда Миср, Туркия ва Янги Зеландияда бўлиб ўтган кичик мундиалларда иштирок этган. Эндиликда мухлислар фақат бир нарсани кутмоқда дейиш мумкин, у ҳам бўлса бош жамоани жаҳон чемпионатида кўриш".

Рейтинг: +219   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика