UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  0 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  6 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Терма жамоаларнинг янгиланган рейтингида Бразилия пешқадамликни, Ўзбекистон амалдаги ўрнини сақлаб қолди Янгиликлар

Терма жамоаларнинг янгиланган рейтингида Бразилия пешқадамликни, Ўзбекистон амалдаги ўрнини сақлаб қолди

Бразилия ЖЧ-2022 якунида ФИФА рейтингидаги биринчи ўрнини сақлаб қолди.

Бразилияликлар чорак финал босқичида Хорватия терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлаганди.

ЖЧ-2022 ғолиби Аргентина терма жамоаси бўлди, жанубий америкаликлар бир поғонага юқорилаб, ФИФА рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бельгия эса икки поғонага тушиб кетди. Англия бешинчи ўринда қолди, Нидерландия эса икки поғона юқорилаб, олтинчи ўринга кўтарилди.

Хорватия беш поғона юқорилаб, 12-ўриндан еттинчи ўринга кўтарилди. Италия икки поғона пастлаб, саккизинчи ўринга тушиб кетди. Португалия тўққизинчи ўринда қолди, Испания эса уч поғона пастлади.

Марокаш ва Австралия рейтингда 11 поғонага кўтарилиб, ўзларининг энг яхши кўрсаткичларига эришди. 

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги сингари 77-ўринни сақлаб қолган ҳолда Осиёнинг 10-жамоаси бўлиб турибди.

ФИФА рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

1. Бразилия;

2. Аргентина;

3. Франция;

4. Бельгия;

5. Англия;

6. Нидерландия;

7. Хорватия;

8. Италия;

9. Португалия;

10. Испания;

11. Марокко;

12. Швейцария;

13. АҚШ;

14. Германия;

15. Мексика;

16. Уругвай;

17. Колумбия;

18. Дания;

19. Сенегал;

20. Япония.


Осиё

1. Япония

2. Эрон

3. Жанубий Корея

4. Австралия

5. Саудия Арабистони

6. Қатар

7. Ироқ

8. БАА

9. Уммон

10. Ўзбекистон

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика