UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  1 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди Янгиликлар

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди

Рейтинг апрель ойининг бошида янгиланади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ғалаба Тимур Кападзе шогирдларига турнир жадвалида 3 очко билан бир қаторда ФИФА рейтингида 7 очко олиб келди. Бунинг натижасида "оқ бўрилар" Ироқни ортда қолдирди ва бир поғона юқорилаб, 57-ўринга кўтарилиб олди. 

Ироқ эса ўзидан пастроқда жойлашган Кувайт билан дуранг ўйнаши оқибатида ФИФА рейтингида салкам 7 очкони бой берди ва икки поғона пастлаб, 58-ўринга тушиб кетди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ОФКнинг энг кучли олтинчи жамоасига айланди.

Марказий Осиё мамлакати навбатдаги учрашувни 25 март куни Эронга қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги муваффақият жамоага яна 17 очко тақдим этиши мумкин. Мағлубият эса яна Ироқни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин. "Месопотамия шерлари" эса Фаластин майдонида ғалаба қозониш орқали ўз ўрнига қайтишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтинги расман апрель ойининг бошларида янгиланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика