ФИФА қанот ҳакамларини роботларга алмаштиришни режалаштирмоқда

Alisher
26 авг 2019, 15:09
ФИФА раҳбарияти ён ҳакамларни роботларга алмаштириш ҳақида ўйламоқда.

"ФИФАда аллақачон тадқиқотлар олиб борадиган бўлим мавжуд. Келажакда роботлар қанот ҳакамларини тўлиқ алмаштирадими? Ҳа, юз бериши мумкин", - дейилади хабарда.

Сўнгги йилларда футболда замонавий техникалар жуда ҳам кенг қўлланилмоқда. ФИФА бу борадаги биринчи қадами голни аниқлаш системаси орқали қўйди. Бу система гол дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлайди.

2018 йил бошидан эса VAR футболда қўлланила бошлади. Бу эса ҳакамларга баҳсли вазиятларни такроран кўриш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mirror