UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  5 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4

ФИФА "Насаф"га Азиз Амоновни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди Янгиликлар

ФИФА "Насаф"га Азиз Амоновни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

Ўзбекистонлик футболчи Азиз Амонов Теҳроннинг "Истиқлол" футбол клуби билан шартномани бир тарафлама бекор қилиб, Қаршининг "Насаф" клуби сафига келиб қўшилганди.

Кейинроқ "Истиқлол" футболчининг "Насаф" учун рўйхатдан ўтишига қаршилик кўрсатди ҳамда унинг трансфер сертификатини тасдиқлашдан бош тортди. 

"Насаф" Азиз Амоновда "Истиқлол" билан шартномани бекор қилиш учун етарлича асос бўлганлигини маълум қилиб, ФИФАга хат юборди. ФИФА эса ишни ўрганиб чиқди. Бугун, 21 февраль куни ташкилотнинг тегишли палатаси "Насаф" сўровини қаноатлантириб, Амоновни Лига рўйхатидан ўтказиш жараёнини якунлашга рухсат берди.

Маълумот учун, "Насаф" Азиз Амоновни MyLeague онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтказганди. Аммо жараённи тўлиқ якунлаш учун "Истиқлол" клубининг халқаро трансфер сертификатини тақдим этиши кутилаётган эди.

Эрон жамоасида ФИФА қарори юзасидан апелляция киритиш учун 10 кун вақт бор.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика