ФИФА Жака, Шакири ва Лихтштайнерни жазолади
25 июн 2018 22:59
Янгиликлар
ФИФА Жака, Шакири ва Лихтштайнерни жазолади
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Гранит Жака, Жердан Шакирининг хатти-ҳаракати юзасидан иш очганди. Футболчилар Сербияга қарши ўтказилган ўйин (2:1)да киритилган гол ва уни нишонлаш чоғида бургутни тасвирлашга уринишган эди.
Бу эса Албания мамлакатининг мустақиллик рамзи бўлиб, давлат байроғида бургут акс этган. Вазиятга бундай сиёсий тус берилиши трибунадаги мухлислар ўртасида норозиликни келтириб чиқарганди. Ҳар икки футболчининг аждодлари албанияликлар бўлган.
Швейцария терма жамоас сардори Штефан Лихтштайнер эса ўйин давомида худди шундай ҳаракатни амалга оширган. ФИФА аввалига футболчиларни 2та учрашувга четлатмоқчи бўлганди, лекин якунда жазони юмшатди. Жака ва Шакири 8 630, Лихтштайнер эса 4 314 евро миқдорида жаримага тортилди.
Фикрлар