UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  1 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  6 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди

Янги қоидага кўра, клублар ижара муддати ва битимнинг молиявий шартларини кўрсатган ҳолда ёзма шартнома тузишлари керак.

Ижаранинг максимал муддати 1 йилни ташкил қилса, энг кам муддат икки трансфер ойнаси орасидаги давр бўлади. Эндиликда футболчиларни иккинчи клубдан учинчи клубга ижарага бериш тақиқланади.

Янги регламентга кўра, клуб бир мавсум давомида бир клубнинг учдан ортиқ футболчисини ижарага олиши мумкин эмас.

Ижарага олинувчи футболчиларнинг максимал сони ҳам белгиланган: 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнига қадар клублар бир мавсумда 8 нафардан ошиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

2023 йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бу лимит бир мавсум учун 7 нафар футболчини ўз ичига олади. 2024 йилдан бошлаб клублар мавсум давомида 6 нафардан ортиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

Ушбу чеклов 21 ёшдан кичик футболчилар ва клуб тарбияланувиларига тааллуқли эмас.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика