UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03ПСЖ «Бавария» етакчисини текинга қўлга киритиши мумкин  1 09:25Sofascore. Ҳожимат Эркинов ва унинг шериклари «Ал Айн»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 08:47Салоҳ Италия клуби билан музокара олиб бормоқда  8 08:10Жаҳоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячилари рейтинги тузилди (топ-10)  6 07:35«Милан» ҳимоячиси ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин  0 02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  2 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  3 00:59БАА. "Ал Ваҳда" 6 очколик ўйинда ғалабага эришди, Эркинов асосий таркибда майдонга тушди  0 00:36Моуринью дисквалификация қилинди  5 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  12 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  6 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  3 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  13 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  2 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0

ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади Янгиликлар

ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади

Теглар :  ЭронҚатарФИФА
Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон ҳамда Қатар терма жамоалари аъзолари ФИФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазоланди.

Саралашнинг учинчи босқичи, биринчи тури доирасида Теҳронда бўлиб ўтган Эрон – Қатар ўйини давомида юзага келган жанжал сабаб Қатар терма жамоаси аъзолари - Машъал Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсир, Холид Муфтанининг ҳар бирини икки ўйинга, Абдулкарим Ҳассанни эса уч ўйинга четлатди.

Эронликлардан эса Сардор Азмун ва Эҳсон Ҳожисафий биттадан ўйинга четлатиш олди. Шунингдек, футболчиларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солинган.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, саралашнинг учинчи босқич, тўртинчи тури доирасида, 11 октябрь куни бўлиб ўтган Эрон – Корея учрашуви олдидан стадионда ҳамда танаффус вақтида диний маросим ўтказилганлиги ҳамда мухлислар томонидан диний баннерлар кўтарилгани сабаб Эрон Футбол Федерацияси 45 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика