UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  0 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  12 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7

ФИФА Эквадорнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиш-этмаслиги борасида қарор қабул қилди Янгиликлар

ФИФА Эквадорнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиш-этмаслиги борасида қарор қабул қилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Чили футбол федерацияси қалбаки ҳужжатларда гумонланаётган Эквадор терма жамоаси футболчисига нисбатан интизомий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилди.

“Томонларнинг баёнотлари таҳлил қилиниб, унга тақдим этилган барча ҳужжатларни кўриб чиқиб, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси мазкур ишни ёпишга қарор қилди.

Тартиб-интизом қўмитасининг хулосалари манфаатдор томонларга етказилди”, — дейилади хабарда.

Демак, Эквадор мундиалда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Чили терма жамоаси адвокати ҳимоячи Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ҳамда Эквадор терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида далиллар топгани хабар қилинганди.

Айни дамда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 30 та терма жамоа аниқланди. Турнир 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика