UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  3 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25

ФИФА Беккенбауэрни кўрсатма бермаганлиги учун жазолаши мумкин Янгиликлар

ФИФА Беккенбауэрни кўрсатма бермаганлиги учун жазолаши мумкин

ФИФА этика Қўмитаси бош терговчиси, АҚШ прокурори Майкл Гарсия “Бавария” президенти Франц Беккенбауэрдан ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 бўйича тегишли кўрсатмаларни ололмади.
Маълумки, айнан Гарсия бир неча ойдан бери Россия ва Қатарга жаҳон чемпионати мезбонлигини топширишда қонун бузилганлигини исботлаш учун тергов олиб боряпти. Шу мақсадда у икки бор Беккенбауэрга электрон почта орқали мактуб жўнатган. Аммо ҳар икки сафар ҳам 68 ёшли Франц бу мактубларни почтасидан ўчириб, бекор қилган.

Аввалроқ, Гарсия ФИФА ва УЕФАнинг кўплаб амалдорлари, шу жумладан ҳар икки ташкилот президентлари – Йозеф Блаттер ва Мишель Платинини ҳам сўроқ қилганди. Беккенбауэр ҳам 2010 йили бўлажак жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлаб берган ФИФА ижроқўми таркибига кирган.

Ўз ўрнида Франц инглиз тилида мактуб олганлигини тасдиқлади, лекин немис тилида бўлмаганлиги учун уни эътиборсиз қолдирганлигини айтган. Энди Беккенбауэр ФИФА регламентини бузганлиги учун моддий жарима тўлаш, ўз лавозимидан маълум муддатга четлатиш каби жазога тортилиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика