ФИФА аёллар терма жамоалари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи поғонада?
14 июн 2024 13:59
Янгиликлар
ФИФА аёллар терма жамоалари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи поғонада?
Бугун, 14 июнь куни аёллар футболида ФИФА рейтинги янгиланди.
Унга кўра Испания дунё рейтинги етакчилигини сақлаб қолди. Франция Англияни қувиб ўтиб, 2-ўринга чиқди. Англия эса ўз-ўзидан 3-поғонага тушиб қолди.

Осиё қитъаси вакилларидан Япония 7-ўринга жойлашган бўлса, КХДР 10-қаторни банд этди.
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси рейтингда бир поғона кўтарилиб, 47-ўринга чиқди ва Осиёда Япония, КХДР, Австралия, Хитой, Корея Республикаси, Вьетнам, Филиппин, Хитой Тайпей ва Таиланд термаларидан сўнг 10-поғонани эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар