UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   0 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  4 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  3 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1

Февзи Давлетов: "Ўзимизга бўлган ишонч қайтди, энди эса натижаларни яхшилашимиз керак" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ўзимизга бўлган ишонч қайтди, энди эса натижаларни яхшилашимиз керак"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Меҳмондаги қийин учрашувдан кейин қайтиш осон бўлмади. Биринчи бўлимда ўйинимизда муаммолар бор эди, тўпни ўзимизда ушлаб қола олмадик ва кўп хатоларга йўл қўйдик. Танаффусда ўзгаришларга қўл урдик ва ўйин тизгиси ўзгарди дея оламан. Тезроқ гол уришимиз керак эди ва иккинчи бўлимда гол ҳисобни очдик. Учрашувда йирикроқ ҳисоб қайд этишимиз ҳам мумкин эди, аммо яратган вазиятларимизни кўпини голга айлантира олмадик.

- "Сурхон" жамоасига ўз ўйини ва ҳолатини яхшилаб бормоқда. Ўтган турдаги учрашувда жамоангиз сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарганди. "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги аламли натижа, футболчиларингизга қандай таъсир ўтказди? Салбийми ёки ижобий? 

- Наманганда яхши ўйин ўтказдик. Йигитлар натижани яхшилаш кераклигини тушуниб етишганди. Сафар ўйини бўлишига қарамасдан жуда кўп мухлисларимиз бизни қўллаб қувватлаш учун ташриф буюришган эди ва мухлислар ҳурмати биз яхши ўйин намойиш этишимиз керак эди. "Навбаҳор"га қарши учрашув ўзимизга бўлган ишончни оширди. Натижаларимиз ҳам секин асталик билан яхшиланиб бормоқда. Ўтган турда дуранг ва бугунги баҳсдаги ғалаба. Олимпия терма жамоасига жалб этилган Улуғбек Ҳошимовнинг ўрни ҳам анча билинмоқда. У бугун бизга катта ёрдам бериши мумкин эди.

- Бугунги ғалаба жамоангиз учун жуда зарур эди. Ўйин давомида жамоангиз кўпгина хавфли вазиятлар яратди, аммо вазиятларни голга айлантириш масаласи бўйича жамоангизда муаммолар бор?

- Бугунги учрашувда фақат бизга фақат ғалаба керак эди. Жамоа ўз кучига ишонмоқда. Буёғига натижаларни яхшилашимиз керак.

- Ўтган мавсум чемпионатимизда энг яхши дарвозабонлардан бири бўлган Артем Потапов бугун қайдномада йўқ эди. Потапов ва Нимели каби легионер футболчиларнинг ҳаттоки қайдномадан ўрин олмаётганига сабаб нима?

- Нимелининг жароҳати бор ва у ҳали тикланишга улгурмади. Потапов руҳий томонлама ўйнашга тайёр эмас.


 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 апр 10:01:58
Murodjon Ergashev
Давлетов ну когда увидели тандем вашего тренерского штаба?
   
07 апр 06:56:18
Norbek Pirnazarov
Косимов чарчади,дамини олсин энди.
   
06 апр 23:02:10
Rasul M
Fevzi Davletovni Pionista alkash deyishgandi Bugun olqishlashyapdi Endi buni İkkiyuzlamachillika yoyish kerakmi yoki saviyasiz muxlislikka...Yoki Futboldan tushunmaydigan girt giybatchilikkami
   
06 апр 22:59:12
Шухрат
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Утган йили энг яхши дарвозабонлардан бири булган Потаповда канака рухий муаммо булиши мумкин экан?
Балки запойдадур
   
06 апр 22:33:33
Haqiqat-2
Утган йили энг яхши дарвозабонлардан бири булган Потаповда канака рухий муаммо булиши мумкин экан?
   
06 апр 22:19:51
Bekzod Sharipov
Bu murabbiyni tanqid qila boshlagandim. Yaxshi ancha jamoasi o'syabdi. Braklar lekin hali ham ko'p. Yana ham rivoj tilaymiz. Mirjalol akaga biroz dam olib bir yilcha o'z ustizda ishlab keyin yana qayting. Biroz yangiliklar kerak
   
06 апр 22:11:14
Uz paxtakor Uz
Сурхон хакли галаба козонди. Гап йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика