UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  0 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилаётган вақтимизда яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.

- "Сурхон" жамоаси бугун ўзига ўҳшамади ва жуда ёмон ўйин ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Концентрацияни ушлай олмадик. Ўйиндаги дастлабки 10-15 дақиқа ҳушёр бўлишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Бўлим бошланишида эътиборли бўлиш жуда муҳим, биз эса яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Концентрацияни йўқотганимиз сабаб бугун шундай натижа қайд этилди.

- Янги мавсум энди бошланди. "Сурхон" жамоаси жорий мавсум ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ўтган йилги ўйин сифатини сақлаб қолиш. Жорий мавсум кўп жамоалар ўсишга эришди. Ўтган мавсумда кўпчилик биздан бундай ишончли ўйинни кутмаганди, янги мавсумда эса барча жамоалар бизга қарши пухта тайёргарлик кўришмоқда.

- Мавсум бошланишига кам вақт қолганда жамоага келиб қўшилдингиз. Таркибдан кўнглингиз тўлмоқдами? Жамоани тўлиқ ўрганиб олишга вақтингиз етарлича бўлдими?

- Ҳа, жамоага кеч қўшилдим. Бор вақтдан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Таркибни янада кучайтиришимиз керак. Мураббийлар штаби билан ишлашда давом этамиз ва қийинчиликлардан қўрқмаймиз.



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика