UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик” Янгиликлар

Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида ўйин назорати биз томонимизда бўлди. Майдон ҳолати оғир эди, бироқ шундай бўлса ҳам биз вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам етарлича имкониятларимиз бўлди. Масалан Асилбек Жумаевнинг вазияти биз учун ижобий тугаганида балки ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Пенальтилар серияси бу - лотерея, омад ким томонда бўлса, ўша ғолиб чиқади.

- Пенальтилар серияси учун дарвозабонни сиз танладингизми?

- Ҳа, икки кун машғулотлар давомида эҳтимолий пенальтилар серияси бўйича ҳам ишладик. Ким тайёр бўлса, ўша футболчига имконият берамиз.

- “Навбаҳор” билан ўйиндан фарқли равишда бугун ротацияларни амалга оширдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Биз дастлаб “Пахтакор” ва кейин “Навбаҳор” билан ўйнадик. Чарчоқлар бўлиши табиий. Позициялар бўйича турли футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз. “Навбаҳор”га қарши ўйинда у қадар ёрқин ўйнамагандик. Бугунги учрашувда эса мағлубиятга ҳақли эмасдик деб ўйлайман. Шунақаси ҳам бўлиб туради.

- Кубок финалида “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйнайди, водий дербиси. Бу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Кучлиси ғалаба қозонсин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика