Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"
06 май 2024 07:46
Янгиликлар
Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Турнир жадвалини ҳисобга олганда ҳам икки жамоага очко зарур эди. Биринчи бўлимда омадимиз келди ва иккита гол урдик. Етарлича вазиятлар яратдик, голлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳисобга ўйнадик. Шу боис ўйин тенглашди.
Танаффусда исталган ҳолатда ҳам ҳимояга ётмасликни айтгандик. Иккинчи бўлимда ҳаракатларимизга қўшишимиз, тўп назоратига эътибор қаратишимиз керак эди. Ҳисоб 3:0 кўринишига келганида бемалол натижага ўйнашимиз тўғри бўларди",- дейди Февзи Давлетов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар