UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  22 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2

Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


"20-25 дақиқага қадар ўйинни назорат қилдик. Иккинчи голни уриш керак эди. Вазиятлардан фойдалана олмаётганимиздан сўнг ҳимояга ётиб оляпмиз, шу орқали рақиб кўпроқ бўш зоналарга эга бўлмоқда. Биринчи бўлимнинг иккинчи яримда шундай хатоларга йўл қўйдик. Танаффусда эса кўрсатмалар бердим. Иккинчи бўлим стартини муваффақиятсиз ўтказдик. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов учрашув якунлангач.

- "Сурхон" иккинчи таймни анча ёмон ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг йигитлардан юқорироқ ўйнаш кераклигини айтган эдим. Қанотда охиригача курашиш керак эди. Иккинчи голда эса яхши ижро бўлди. Футбол шундай, 60 ёки 90 дақиқа яхши темпда ўйнайсан, аммо хатолар туфайли барчаси ўзгариб кетади.

- Сиз ўйин давомида кам кўрсатмалар берасиз. Бунга сабаб нима?

- Биз ҳафта давомида футболчиларга кўрсатмалар бериб борамиз. Ўйин вақтида эса бунинг катта аҳамияти йўқ.

- Жаҳонгир Абдусаломов сўнгги дақиқаларда ўйинга қўшилди. Бунга сабаб нима?

- У кўп вақт ўтказиб юборди ва оптимал ҳолатда эмас. Имкон қадар тезроқ оптимал спорт формасига қайтиб олади деган умиддаман.

- Асилбек Жумаев реализация масаласида оқсамоқда. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- У жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради, аммо вазиятларда фойдаланиши ҳам керак. Вингерлар гол уриши керак. "Андижон" вингерлари гол ура олишди. Жумаев ўз вазиятидан фойдаланиши керак эди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика