UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  0 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  2 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  16 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

Феруз Муинов: "Мақсадимиз асосий таркибга муносиб эканлигимизни исботлаш" Янгиликлар

Феруз Муинов: "Мақсадимиз асосий таркибга муносиб эканлигимизни исботлаш"

“Бухоро” - “Қўқон-1912” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги баҳсида (6-0) мезбонлар жамоаси сафида фаол иштирок этиб, дастлабки гол муаллифи Феруз Муиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

 


- Гарчи ҳисоб йисоб йирик бўлганига қарамай, ўйин кескин курашларга бой бўлди. Қўқон жамоаси ўринбосарлари ҳам яхши жамоа экан. Аммо улар узоқ масофа босиб келганликлари туфайлими, чарчоқ ўз сўзини айтди.

Бу спорт. Рақиб ҳолатидан қатъи назар биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Чунки бизда асосий мақсад ўзимизни яхши томонлама кўрсатган ҳолда асосий таркибга муносиб эканлигимизни исботлашдир.

Қолаверса, жароҳат туфайли биринчи даврани ўтказиб юборганлигим сабабли мавсумдаги дастлабки голим ўзимга нисбатан ишончни анчайин оширди.

Асосий таркиблар ўртасидаги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, “Қўқон-1912” жамоаси турнир жадвалидаги ўрни нуқтаи назаридан ғалаба учун майдонга тушади. Шу боис эртага бизни муросасиз ва қизиқарли ўйин кутиб турибди, - дейди Феруз Муинов.

"Бухоро" матбуот хизмати



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика