Ферран Торрес илк машғулот кунидаёқ коронавирус юқтириб олди
04 янв 2022 01:17
Янгиликлар
Ферран Торрес илк машғулот кунидаёқ коронавирус юқтириб олди
"Барселона" матбуот хизмати икки футболчининг коронавирус юқтириб олганини маълум қилди.
Унга кўра, ярим ҳимоячилар Ферран Торрес ва Педрида вирус аниқланган. Қайд этиш керак, Ферран кеча янги жамоаси билан илк машғулотини ўтказганди.
Айни дамда икки футболчи ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда ва изоляцияда сақланмоқда.
"Барселона"нинг навбатдаги баҳси 5 январь куни Испания Кубоги доирасида "Линарес Депортиво"га қарши бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар